Зоҳиршоҳ Жўраевдан янги тарона премьераси

Сана: 12.03.2019 1863

Зоҳиршоҳ Жўраевдан янги тарона премьераси

Халқимизнинг севимли хонандаси Зоҳиршоҳ Жўраев феврал ойида бўлиб ўтган илк яккахон концерт дастурида бир нечта янги қўшиқларни премьера қилган эди. Эндиликда хонанда ушбу қўшиқларни мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан навбати билан омма эътиборига ҳавола қилмоқда. Дастурдаги энг таъсирли тароналардан бири бўлган ва концертнинг ўзидаёқ тингловчиларини топган "Йиғлайверма" композицияси ҳам шулар жумласидандир. Мусиқий асар Мусахон Нурматов сўзи ва мусиқаси билан яратилган. Аранжировка муаллифи эса Жасур Бадалбоев. Ўйлаймизки, тарона сизларга ҳам ёқади. Тинглаб, баҳо беришни унутманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol