Милена Мадмусаева тез кунда янги қўшиғини тақдим этади
Сана: 02.08.2021
3131
қайноқ
Жозибали хонанда Милена Мадмусаева ҳам мухлисларини қувонтириш истагида янги мусиқий асарлар ёзмоқда. У тез кунда яна бир таронасини тақдим этади. Миленанинг ҳар бир ижод маҳсули сир эмаски, тингловчилар томонидан ижобий қаршиланади. Навбатдаги қўшиқ ҳам ҳали тўлиқ тақдим этилмасиданоқ кўпчиликнинг эътиборини тортди. Композиция тайёр, аммо унга қандай ном бериш борасида хонанда мухлисларига юзланди. Қисқа парчани тинглаган тингловчилар қўшиқни “”Соғинади юрак”, “Мени ҳаётга қайтар”, “Юрагимдасан”, “Юрак” ва яна бошқа бир қанча номларни ёзиб қолдиришди. Хонанда қўшиққа қандай ном берганини эса яқин кунларда билиб оламиз.