Улуғбек Раҳматуллаев мухлислари учун ажойиб янгилик

Сана: 26.03.2014 2904

Сўнгги вақтларда шов-шувларга сабаб бўладиган клипларни тақдим этаётган Улуғбек Раҳматуллаев мухлислари учун бир қатор янгиликларни тайёрлади. 

Унинг 2013-йилги 3 кунлик концерт дастурига ташриф буюра олмаган бўлсангиз, эндиликда сизда концерт нафасини сезиш учун ажойиб имконият пайдо бўлди. Бугундан эътиборан “Соғиниб” номли концерт дастурининг DVD дискини қўлга киритиш имкониятига эгасиз. Бу йилги концерт дастури эса октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган. Унгача эса албатта янгидан-янги қўшиқлар ва клиплар тақдим этилади. Улуғбек Раҳматуллаев ижодида яна бир янгилик! Концерт дастурининг DVD диски билан биргаликда ҳонанда янги CD альбомни тайёр ҳолатга келтириб, мухлислар эътиборига ҳавола этмоқда. Янги альбом ҳам “Соғиниб” дея номланади. Унда 19 та тарона жой эгаллаган бўлиб, уларнинг 70 %и янги қўшиқлардир. Шаҳримиз дўконларидан ушбу дискларни қўлга киритишга шошилинг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol