Миржон Ашраповнинг илк ижод намунаси

Сана: 10.04.2014 6907

Шоу-бизнес оламига ўзгача йўналишни олиб кираман дея мақсад қилган Миржон Ашрапов илк қўшиғи ва видеоклипини тақдим этди. 

"Лики лики" дея ажойиб ном олган таронанинг мусиқаси ҳам бир неча йўналишдаги наволарни ўз ичига олиб, инсонга яхши кайфият баҳш этади. Фаррух Бадалбоев ғояси асосида яралган қўшиқ матни Нодир Азимов қаламига мансуб. Мусиқа ва аранжировка эса Жалолиддин Сайфуллаев томонидан тайёрланган. 

Мазкур таронага ишланган клип эса қўшиқнинг руҳиятини янада оширишга хизмат қилган. Сабаби қизиқарли сюжетга эга видеоклип бироз хазиломуз тарзда ишланган. Ижодкорлар бу ёш-у қарига бирдек маъқул келишига умид қилишмоқда. 

Видеода клипмейкер Тимур Примқуловнинг ўзи ҳам иштирок этган. Шунингдек, шоу-бизнеснинг бир неча вакилларини ҳам кўришингиз мумкин.

Сайтимизга жойлаштирилган видеоклипни томоша қилиб бўлгач, ўз фикрларингизни билдиришни ҳам унутманг. Ижодкор шахсан илк таронасини санъатсевар халқимиз қандай қабул қилишлари билан қизиқмоқда. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol