Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsy Kings “Baila soledad” таронаси ва клипини тақдим қилди

Сана: 18.01.2017 3005 қайноқ

Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsy Kings  “Baila soledad” таронаси ва клипини тақдим қилди

Эстрада оламида кутилмаган дуэт тароналар жуда кўп. Уларнинг ҳар бири ўз мухлисларини топиб улгуриб келмоқда. Бироқ шундай дуэтлар борки, улар ҳақиқатдан ҳам ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган ижодкорлар томонидан яратилади. Ўзбек санъати юлдузлари ва жаҳон санъатида фаолият юритадиган хонандаларнинг ҳамкорликлари биз учун ўта қувонарли ҳолат. Эстрада оламида мана шундай  ютуққа эришиб келаётган хонандалар сафига яна бир ўзбек хонандаси қўшилди.

Бугун омма эътиборига халқимиз ардоғидаги хонанда Нилуфар Усмонова ҳамда дунё миқёсида тан олинган Gipsy Kings гуруҳининг солистлари ижросидаги ноодатий тарона ва клипни намойиш этамиз. Аввал хабар берганимиздек, хонанда Нилуфар Усмонова Gipsy Kings  гуруҳининг солисти Manolo y los Gipsy билан бирга “Baila soledad” номли қўшиқ ижро этишган эди. Мазкур композиция учун видеоклип ҳам тасвирга олинган. Бугун мазкур клип тайёр бўлди ва сизларнинг ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз. Сарвар Исаев режиссёрлигида яратилган видео асар халқимизга манзур келиши шубҳасиз.

Қўшиқ испанча йўналишда бўлиб, рақсбоп, кайфиятни кўтаради. Хонанда Нилуфар Усмонованинг ижроси ҳам аъло даражада. Эшитганлар испан хонандаси куйлаяпти дейиши аниқ. Марҳамат ўзингиз баҳо беринг ва фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol