Аҳмаджон Тожибоевдан “Кетдинг ёр”
Сана: 29.02.2016
4541
“Асалгинам” таронаси билан кўпчиликка таниш бўлган Аҳмаджон Тожибоев яна бир қўшиғини тақдим қилди. Илк таронаси халқимиз томонидан илиқ кутиб олинганидан илҳомланган хонанда “Кетдинг ёр” деб номланган композицияси ҳам оммалашишидан умидвор. Таронанинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси хонанданинг ўзига тегишли. Ботир Отамуродов томонидан эса мусиқий сайқал берилган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда “Асалгинам” таронасига видеоклип ҳам тасвирга олдирган. Ушбу клипни Аҳмаджон Тожибоев тез кунда сайтимиз орқали намойиш этишни режалаштирган. Ҳозирча, “Кетдинг ёр” қўшиғини тингланг ва баҳо беринг.