“Бахт бўлади ёр” Расулхон Қодирхоновдан

Сана: 30.08.2014 10443

Санъат оламига илдам қадамлар билан кириб келган ёш умидли хонанда Расулхон Қодирхонов барчага таниш бўлган «Боғчаларда» таронасини куйлаб мухлислар эътиборига тушган эди. Бугун хонанданинг «Бахт бўлади ёр» номли янги қўшиғи «Ўзбегим таронаси» радиосида  премьера қилинди. 

Таронанинг сўзи Темурбек қаламига мансуб. Мусиқасини эса бастакор Жасур Бадалбоев басталаган.

 

 

Юртимиз Мустақиллиги шодиёнасига ёшлар учун туҳфа сифатида тақдим этилган мазкур қўшиқ ёшларнинг кайфиятини кўтарувчи байрамона руҳда яратилган. Хонанданинг айтишича, бу қўшиқни куйлашни у баҳорнинг илк ойида ният қилган ва шу вақт давомида қўшиқ устида ишлаган. 

 

 

“Бахт бўлади ёр” қўшиғи учун режиссёр Озод Шамс клип суратга олди. Режиссёрнинг ноанъанавий ғояси асосида суратга олинган сюжетли клип айтиб ўтганимиздек, томошабинга байрамона кайфият бағишлайди.

Мазкур клипни сайтимиз орқали томоша қилиб, унга баҳо беришингиз мумкин.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol