Баҳриддин Зуҳриддинов навбатдаги янги ижод маҳсулини дуэт тарзида ёш ижодкор Обидшоҳ билан ҳамкорликда яратди “Ака-ука” тарона премьераси
Яқиндагина кенг омма эътиборига тақдим этилган, ноанъанавий йўналишдаги эртакнамо видеоклипда “Қизил шапкача” дея куйлаган Баҳриддин Зуҳриддинов навбатдаги янги ижод маҳсулини дуэт тарзида ёш ижодкор Обидшоҳ билан ҳамкорликда яратди. “Ака-ука” деб номланган мазкур дуэтнинг мусиқаси ҳамда матни муаллифи Исомиддин Нур, аранжировка ишларини эса Аҳлиёр Азимов бажарган.
Бироз шўх ва рақсбоп бўлган бу тарона ҳар иккала хонанданинг ижодида муҳим аҳамиятга эга, десак муболаға бўлмайди. Сабаби, ҳар бир яратилган дуэт тарона икки ижодкорнинг биргаликдаги меҳнати самараси ҳисобланади ва деярли аксарият дуэт қўшиқлар мухлисларга манзур келиб, уларнинг сони ортишига хизмат қилади.
Мазкур тарона учун видеоклип суратга олиниши ҳақида ҳали бирон маълумотга эга эмасмиз, аммо Баҳриддин ва Обидшоҳ бундай қарорга келишса, албатта бизнинг сайтимиз орқали биринчилардан бўлиб, бу ҳақда хабар топасиз. Бугун эса янги дуэт “Ака-ука”ни тинглаб ўз фикрларингизни билдиринг.