Райхон ва Тоҳир Содиқовдан кутилмаган дуэт

Сана: 30.01.2015 4798 қайноқ

Эстрадамизнинг латофатли хонандаларидан бири Райҳон февраль ойида ўзининг мухлислари учун узоқ кутилган концерт дастурини намойиш этади. Мазкур концерт олдидан хонанда томонидан кутилмаган туҳфа сифатида дуэт тарона "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали тақдим этилди.

Дуэтдош эса деярли барчанинг севимли хонандасига айланишга улгурган Тоҳир Содиқов. ФМ 101.00 тўлқинида илк бора жаранг сочган қўшиқ "Индамай" дея номланиб, йўналиш ва мусиқа жиҳатдан илк ноталариданоқ тингловчи эътиборини тортади. 

Райхон ва Тоҳир Содиқовдан кутилмаган дуэт

Пинҳона муҳаббат ва айтилмаган сўзлар, ички ҳиссиётлар жўш урган тарона "Ўзбегим Таронаси" радиоси премьера этилгач, турли фикрлар қабул қилинди. 

Райхон ва Тоҳир Содиқовдан кутилмаган дуэт

Асосан "ниҳоят Райҳондан ҳам, Тоҳир Содиқовдан ҳам биз кутган қўшиқ" дея таъриф берилган дуэт тарона учун хатто эстрадамизнинг кўплаб юлдузлари ҳам баҳо беришди. Ўзининг оҳангги билан дилга манзур келиши ҳам эътироф этилди. 

Бундан ташқари, энг асосийси, иккала ижодкорнинг ижросидир. Мутаносиб тарзда куйланган дуэт профессионал ижодкорларнинг меҳнати оқлаб, мухлисларнинг олқишига сазовор бўла олди. Мазкур дуэтни сайтимиз орқали тинглаб, сиз ҳам баҳо беринг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol