"Тurkvizyon-2014" халқаро танловида олқишларга сазовор бўлган тарона премьераси

Сана: 02.12.2014 5356 қайноқ

"Тurkvizyon-2014" халқаро танловида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган  истеъдодли хонанда Азиза Низомова танловнинг финал босқичига чиқиб, муносиб ўрин эгаллагани нафақат унинг мухлислари балки барча санъат иҳлосмандлари учун қувончли хабар бўлди.

Татаристоннинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган мазкур халқаро танловда йигирма беш давлатдан ташриф буюрган хонандалар билан бир саҳнада ўзбек санъатини намойиш этган Азиза Низомова, “Дунё бўлсин омон” номли қўшиқни ижро этди.  

   

Энг аҳамиятли жиҳати шундаки, бу қўшиқнинг сўзи ва мусиқа муаллифи Азизанинг ўзи. Ноёб овози билан санъат оламида кўзга кўринган Азиза бир қатор хонандаларга мусиқа яратиб ҳамкорликда ижод қилади. Бугун унинг “Дунё бўлсин омон” номли таронаси “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали илк бор радиотингловчилар эътиборига ҳавола этилди.

Тингловчиларнинг олқишларига сазовор бўлган таронани тинглаб кўришингизни тавсия этамиз ва умид қиламизки қўшиқ сизнинг ҳам кўнглингиздан албатта жой олади. Азизага эса келгусидаги ижодига баркамоллик тилаймиз ва янги ижод маҳсулларини кутиб қоламиз.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol