Амира Алибекова хит таронани қайта куйлади

Сана: 25.11.2014 6948 қайноқ

Ўзига хос овози билан кўплаб юракларни забт этган ва бугунги кунда самарали ижод қилаётган аёл хонандалар ўртасида ҳам муносиб ўринга эга бўлган Амира Алибекова кетма-кет туҳфалар тақдим этишга шай. 

Ана шулардан бири бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали тақдим этилди. 1979-йилда машҳур хонанда Далида томонидан яратилган қўшиқ Амира ижросида қайта жонланди. Далида бу қўшиқни араб тилида куйлаган бўлса, Амира Алибекова ўзбек тилида куйлади ва қўшиқ “Умр ўтаверади” дея ном олди. Жасур Абдураҳмонов таронага янгича услубда мусиқий сайқал берди. Қўшиқ матни эса Якзон қаламига мансуб. 

Амира Алибекова хит таронани қайта куйлади

Шахсан Амира Алибекованинг юрагидан ҳам чуқур жой эгаллаган бу қўшиқ сўзлари, яъни мазсуни айниқса ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайди. Буни премьерадан сўнг ФМ 101.00 тўлқинига қўнғироқ қилиб боғланган тингловчилар ҳам тасдиқлашди. 

Амира Алибекова хит таронани қайта куйлади

Бундан ташқари, Амира Алибекова янги қўшиқни оригинал тарзда, яъни араб тилида ҳам ижро этди. Арабча талқини эса келаси ҳафтада мухлислар эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда. 

Амира Алибекова хит таронани қайта куйлади

Айни вақтда Амира Алибекованинг “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали илк бора жаранг сочган “Умр ўтаверади” дея номланган қўшиқни тинглаш имкониятига эгасиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol