Шерзодбек онажонисига атаб фильм суратга олдими?

Сана: 27.01.2021 2184

Шерзодбек онажонисига атаб фильм суратга олдими?

"Ниҳол" мукофоти совриндори Шерзод Бек янги қўшиқ ёзди. Тарона "Онажоним" деб номланади. Хонанда бу қўшиқни шунчаки тақдим этишни истамади. Яъни бу композиция тақдимоти одатдаги премьералардек бўлмайди. Шерзод Бек ўз ҳиссиётларини борича, ўзгача бир видеоролик қилиб, шу қўшиқ орқали кўрсатиш ниятида. Табиийки, онага бўлган муҳаббатни, меҳрни, ҳис-туйғуларини биргина видеолойиҳа билан кўрсатиб бўлмайди. Аммо хонанда ушбу видео орқали ўз кечинмаларини қайсидир қисмини бўлса ҳам мухлисларига етказиб бермоқчи. Ашулани тингловчи янада чуқурроқ ҳис қилиши, англаши учун ҳаракатда.  Унинг олдига қўйган мақсади ҳам шу. Тарбиявий аҳамияти юқори бўлган қўшиқ ва унга ишланаётган клипни биз минифильм десак ҳам муболаға бўлмайди. "Шу қўшиқни тинглаб, роликни кўрган инсон, онажонини битта бағрига босса, мен ўз мақсадимга эришган бўламан"-дейди хонанда маълумотига қўшимча қилиб. Хуллас тез кунда юракларни ларзага келтирадиган, онажонлар эътироф этилган ажойиб ижод маҳсулини кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol