Бетакрор Шаҳзода “Бойвачча куёв” фильми учун саундтрек куйлади
Сана: 16.05.2016
8448
қайноқ
Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода тез кунда омма эътиборига намойиш этиладиган “Бойвачча куёв” фильми учун саундтрек куйлади.
Бугун ушбу саундтрекни суратга олиш ишлари бўлиб ўтди. Ўта қизиқарли ва қувноқ ижодий жамоа билан бўлиб ўтган жараёндан фоторепортажни сизларга тақдим этамиз.
Саундтрек учун танланган тарона “Пари” деб номланган бўлиб, бу композиция хонанданинг яқиндагина бўлиб ўтган концерт дастурида илк бор жаранг сочган эди.
Аллақачон тингловчиларини топиб улгурган мусиқий асар яқин кунларда саундтрек сифатида халқимизга ҳавола қилинади.
“Бойвачча куёв” картинаси аввал маълум қилганимиздек, режиссёр Баҳром Ёқубов томонидан суратга олинган. Унда бош ролларни Алишер Усмонов, Юлдуз Ражабова, Зарина Низомутдинова ижро этишган.