Латофатли Лоладан болажонлар учун аудио китоб

Сана: 25.12.2015 4259 қайноқ

Латофатли Лоладан болажонлар учун аудио китоб

Янги йил мўжизаларга бой бўлиб, барчага яхши кайфият улашади. Янги йилни кўпроқ болажонлар орзиқиб кутишади. Қорбобо, қорқиз, совғалар, қишги таътил ва албатта эртаклар болаларнинг жону дили.   Мана шундай байрам эшик қоқиб турганда, эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, хонанда, актриса,  UNICEF  вакили ва эртакчи Лола барча болалар учун ўзининг “12 ой” эртагига асосланган ҳолда яратилган биринчи аудио китобини тақдим этиш арафасида. Бу китоб икки тилда ёзилган. Рус тили ҳамда ўзбек тилида. 

Латофатли Лоладан болажонлар учун аудио китоб Латофатли Лоладан болажонлар учун аудио китоб

Мазкур китобнинг тақдимоти 27-декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Аудио китоб янги йилда болалар учун кутилмаган совға бўлади десак адашмаймиз. Демак, биздан йироқлашманг ва янгиликларни кутиб қолинг.

Латофатли Лоладан болажонлар учун аудио китоб

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol