Муниса Ризаевадан янги тарона премьераси

Сана: 02.11.2015 3198 қайноқ

Муниса Ризаевадан янги тарона премьераси

Эстрадамизнинг хушовоз хонандаси Муниса Ризаева яқиндагина ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этган эди. Орадан кўп ўтмай, Муниса навбатдаги туҳфаси билан мухлисларини хушнуд қилишга киришиб кетди. бугун “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали хонанданинг “Юрак” номли қўшиғи жаранг сочди. Кутилганиданда аъло даражада қарши олинган композициянинг матн ва мусиқа муаллифи Шуҳрат Умар. Аранжировкаси эса Жасур Бадалбоев томонидан амалга оширилган.

 

Муниса Ризаевадан янги тарона премьераси

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Муниса Ризаева аллақачон мазкур қўшиғига видеоклип суратга олиш ишларини ҳам бошлаб юборган. Маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров режиссёрлигида тасвирга туширилаётган видеоклип ҳақида батафсил маълумотни тез кунда тақдим этамиз. Ҳозир эса Муниса Ризаева ижросидаги “Юрак” комли мусиқий асарни тинглашга чорлаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol