ЎЗбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармоновдан янги видеоклип “Қизил шапкача”

Сана: 22.10.2014 1637 қайноқ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илхом Фармоновнинг янги клипи сайтимиз орқали премьера этилиши ҳақида ҳабар бергандик. Ваъда қилинганидек хонанданинг ''Қизил шапкача'' номли қўшиғига режиссёр ва клипмейкерлар Санжар Маткаримов, Мансур Васати ва Наримон Султонхўжаевлар томонидан клип тасвирга олинди.

Хазиломуз тарзда яралган тарона учун ажойиб сюжетни ўз ичига олган ва узоқ кутилган видеоклип тайёр бўлди. Клипда бош қахрамон йигит ролини актёрлик соҳасида таълим олаётган, экранда янги чехра Бобур Турсунов ижро этган.

Айтганча, Бобур янги ташкил этилган ''Султонхўжа'' гурухи вакили ҳисобланади. Бош роллардан яна бирида Ботир Яминовнинг клипидан таниш бўлиб улгурган Юлдуз Матниязовани ҳам кўришимиз мумкин. 

Илҳом Фармонов ижодидан ўрин олган мазкур ''Қизил шапкача'' қўшиғи ноанъанавий усулда яратилгани ва мухлислар талаб ва истакларини инобатга олиб унга клип яратилганини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим.

Мархамат клипни томоша қилинг ва унга ўзингиз бахо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol