Шоҳруҳхон "Ёнингдаман" қўшиғи учун видеоклип суратга олдирди

Сана: 12.07.2017 1096 қайноқ

Шоҳруҳхон "Ёнингдаман" қўшиғи учун видеоклип суратга олдирди

Санъатимиз юлдузи, халқимизнинг севимли санъаткори Шоҳруҳхон яқиндагина узоқ кутилган "Ёнингдаман" номли қўшиғини тингловчилар эътиборига ҳавола қилган эди. Илк бор яккахон концерт дастурида жаранг сочган мазкур тарона, премьерасидан сўнг қисқа фурсатда мухлислар орасида оммалашишга улгурди. Мусиқа шинавандаларининг энг севимли композициясига айланган ушбу ижод маҳсули учун Шоҳруҳхон видеоклип суратга олдирди.

Шоҳруҳхон "Ёнингдаман" қўшиғи учун видеоклип суратга олдирди

Маҳоратли клипмейкер Дилмурод Агзамов ва ўз ишининг устаси Рустам Муродов биламизки, хонанданинг доимий ҳамкорига айланиб улгурган. Сўнгги клипларининг деярли ушбу ижодкорлар билан яратаётган Шоҳруҳхон бу гал ҳам клипни тасвирга олиш ишларини уларга топширди. Ҳар бир қўшиғи ва клипи билан халқимизни қувонтириб келган хонанда, уларни "Ёнингдаман" таронаси билан яна бир ҳайратлантирган бўлса, клипи билан эса янада лол қолдиришига ишончимиз комил. Шундай экан, сабрсизлик билан мазкур клипни кутиб қоламиз ва хонандага омад тилаймиз.

Шоҳруҳхон "Ёнингдаман" қўшиғи учун видеоклип суратга олдирди

Шоҳруҳхон "Ёнингдаман" қўшиғи учун видеоклип суратга олдирди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol