Дилшод Ҳолиқов премьера лойиҳаси меҳмони
Сана: 01.10.2014
3679
қайноқ
«Ўзбегим таронаси» радиосининг премьера лойиҳаси меҳмони истеъдодли хонанда Дилшод Ҳолиқов бўлди. У ўзининг янги «Келармиканда» номли қўшиғини илк бор тингловчилар ҳукмига ҳавола этди.
Шеъри, мусиқаси ҳамда аранжировкаси Илҳом Маматовга тегишли мазкур тарона сокин мусиқаси ва дардли оҳанглари билан дилга ҳуш келади.
Тингловчилар янги таронани илиқ кутиб олшди ва ўзларининг саммий тилакларини билдиришди. Маълум бўлишича, хонанда яна бир маюс қўшиқ устида ишламоқда ва яқин кунларда унга клип суратга олиниши режалаштирилган. Тез кунларда ҳонанданинг «Юрак сўзингда тур» номли янги ижод маҳсули албатта биринчилардан бўлиб «Ўзбегим таронаси» радиосида премьера қилинади шунингдек унга ишланган клип сайтимиз орқали тақдим этилади.