Азиз Раметов ўзининг режиссёрлик қобилиятини ҳам намоён этмоқчи

Сана: 01.10.2014 3100

Хонанда, актёр ва режиссёр деб ҳам бемалол айтишимиз мумкин ҳуллас серқирра ижодкор Азиз Раметов бир мунча вақт шоу-бизнес оламида кўзга кўринмади. Бунинг турли сабаблари борлиги ва эндиликда у бирин-кетин янгиликлар билан ижодга қайтаётгани унинг мухлислари учун қувонарлидир. 

Катта лойиҳа устида иш олиб бораётган ижодкор ўзининг режиссёрлик қобилиятини ҳам намоён этиши маълум бўлди. Яқин кунларда унинг режиссёрлигидаги «Арслон изидан» номли янги бадиий фильми  катта экранларга чиқади. Бу ҳақда батафсил кейинги хабарларимизда маълумот берамиз. Азиз Раметов ижодга қайтаркан, ўзининг «Маломатлар» номли янги таронасини «Ўзбегим таронаси» радиоси орқали премьера этиш ниятида.

3 октябрь куни премьера дастурида тингловчиларни қизиқтирган барча саволларга ижодкор жавоб бериши  ва янги  қўшиғини армуғон этиш ниятида меҳмон бўлади. Айнан шу куни мазкур қўшиққа ишланган клип премьерасидан ҳам бараманд бўласиз. Бизни кузатиб боринг

  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol