Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Сана: 02.05.2016 6838 қайноқ

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

1-май куни мафтункор Шаҳзоданинг 7-кунлик концерт дастурига старт берилди. Мазкур концертнинг ёрқин лаҳзалари муҳрланган фотосуратларни бир қисмини тақдим қилдик. Энди эса батафсил тўхталамиз.

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

“Истиқлол” санъат саройи ҳар доимгиданда гавжум. Хонанданинг мухлислари шу куни “концертнинг илк кунидан биринчилардан бўлиб, баҳра оламан”- дея ташриф буюришди. Зал тўла. Бирорта ҳам бўш жойни кўрмайсиз. Ҳайқириқлар ва олқишлар давомийлиги остида концертга старт берилди.

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Катта экранда Шаҳзода кўринди ва ўта таъсирли монологи билан барчани руҳлантирди. Сўнг чироқлар ҳамоҳанглигида доиралар садоси билан раққосалар ва хонандалар “Қўллар тепага” қўшиғини бир қисмини ижро қилишди. Шу қўшиқни хоразмча йўналишда бошқа бир хонанда чиқиб ижро этди. Қўшиқни қолган қисмини аввал “OAZIS” гуруҳи вакиллари кейин офицерлар куйлашди. Катта экран ўгрила бошлади ва ҳамма кутган мафтункор Шаҳзода раққос йигитлар билан кўринди. “Қўллар тепага” қўшиғини ўзидаёқ мухлислар жонланишди. Хонандани ўзгача кайфиятда кутиб олишди.

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Шаҳзода ўз мухлислари билан саломлашар экан, мазкур концерт кўплаб совғаларга, янги қўшиқларга бой эканини таъкидлаб ўтди. Дастур “Хайр энди кеч”  қўшиғи билан давомланди. Кейинги тарона юртимизнинг барча мард ўғлонларига бағишланди. У “Сирдошим” қўшиғини куйлади.

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Шундан сўнг бетакрор хонанда Шаҳзода Шоҳруххон билан бирга яқиндагина оммага тақдим этилган ва айни дамда барчанинг севимли қўшиғига айланган “Ало” дуэтини куйлашди. Экранда бир қатор актрисалар билан тайёрланган қўшиққа мос видеолавҳа намойиш қилинди. Мухлисларнинг кайфияти янада аъло даражага кўтарилди ва бу дуэтни кутишганини  ҳайқириқлар ва олишлари билан яшира олишмади. “Ҳабиби” таронаси янграганда, барча биргаликда куйлади ва рақсга туша бошлади. Композиция сўнгида хонанда саҳна ортига йўл олди. Саҳнада эса бир нечта ёш ижодкорлар кўринди ва улар хонанданинг қўшиқларидан парчалар ижро этишди. Саҳнада Шаҳзода! Тўкилиб қўшиғи билан концертнинг иккинчи қисмини очиб берди. Томошабинлар кайфияти аъло. Улар кутган ва севган қўшиқлари кетма-кет тақдим этилаётганидан мамнун. Шу пайт Шаҳзода янги қўшиғини ижросини бошлади. Катта экран яна айланиб, у ерда ёшларнинг севимли гуруҳи Уммон гуруҳи кўринди.

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Бу кутилмаган дуэт тарона эканини барча тушуниб етди ва олқишлар билан кутиб олишди. Ҳақиқатдан ҳам кутилмаган дуэт. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас эди. Уммон гуруҳи экран ортига кириб кетишдию, улар ўрнига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳаликов кўринди. Барча бирдек севган, ёш-у қарини қалбидан жой олган, йиллар ўтса-да ўз мавқеини сақлаб келаётган хонанда билан жуда ҳам чиройли дуэт ижро этилди.

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Бу ҳақиқатдан ҳам кутилмаган совға, мухлислар учун муносиб туҳфа бўлди. Ҳамма ҳайратда. Концерт ўртасидаёқ ҳамма мамнун. Буни уларнинг севинчга тўла нигоҳларидан пайқаш қийин эмас. Дуэтлар кетма-кетлиги “Айблама” қўшиғи билан давомланди. Хонанда саҳнани тарк этди ва раққос ва раққосалар шарқона рақсларини мухлисларга тақдим этишди. Катта экран яна айланди. Унда бутунлай ўзгача қиёфада, такрорланмас имиджда Шаҳзода маликалардек ўтирарди. “Фақат сен” таронасини худди шу кўринишда янгича йўналишда ижро қилди. Катта экранда навбатдаги монолог кўрсатилди ва “Ҳаста” номли қўшиғини куйлади. Шундан сўнг “Айриламиз” ва “Бахтли кўрсам”  қўшиқларини ўзгача йўналишда куйлаб берди. “Шунчаки” таронасини ижро этганда ҳамма биргаликда куйлади. “Пари” номли композиция билан концертнинг 3-қисмига якун ясалди. Саҳнада соялар рақси ижро қилинди.

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

4-қисм Беном гуруҳи билан биргаликда бошланди. Улар Dj столи билан биргаликда чиқиб келишди. Улар ҳар доим севимли бўлган  “Кечалар” қўшиғи куйлади.

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Бутун зал биргаликда олқишлашди. Кутилмаган чиқишлар ҳаммани ҳайратлантириб қўйди. Лекин олдинда яна нималар кутаётган экан деган савол ҳеч кимни четлаб ўтмади. Дастур совғалари ҳаммани концертга бўлган иштиёқини янада оширди. Сўнг “Дежавю” қўшиғини куйлаб берди. Навбат “Кет” таронасига ҳам етиб келди.

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Бу жараён концертнинг кулминацион нуқтасига айланди. Ҳамма-ҳамма   узоқ олқишлади. Ҳайқириқлар тинмади. Айниқса катта экран ўгирилиб унда Шохрух кўринганда деярли  ҳамма ўрнидан туриб олқишлади. Қўшиқ сўнгида Шаҳзода “соғинганмидингиз?” -деган саволига барча “ҳа” - дея жавоб берди. Ва бор овозда ҳайқириб, олқишлаб хонандани кузатишди. Мана бу туҳфа мухлислар учун совғалар ичида энг аълоси бўлди.

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Мана шундай аъло кайфиятда хонанда саҳнадан пастга тушиб, мухлислар орасида “Чикко” таронасини ижро қилди. Бу пайт саҳнага яна бир кичик декорация олиб чиқилди.

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Шаҳзода бориб, сўрига ўтирди ва саҳна четидан Божалар гуруҳининг жамоаси бирма-бир шаҳдам қадамлар билан чиқиб кела бошлади. Жаҳонгир Позилжонов эса сурида ухлаб ётган эди ва уни дўстлари уйғотиб юборди. Шу тариқа янги дуэт ижроси бошланди. Жуда ҳам ажойиб,  оилавий муҳит тасвирланган  саҳна кўриниши барчани юзига янада табассум бағишлади. Яна бир монолог катта тасвирланди.

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Фахр ва ифтиҳорга бой сўзлар билан ифодаланган монолог “Ўзбегим” қўшиғи билан давомланди. Қўшиқ сўнгида ҳамма ижодкорлар саҳнага ташриф буюришди. Томошабинлар яна бир совға бўлса керак деб ўйлашди. Тарона тугаши билан узоқ олқишлашди. Хонанда “Бўлди концерт тугади” деса ҳам ҳеч ким ишонмай ўтираверди. Ростан ҳам концерт  тугаган эди. “Хонанда ҳазиллашяпти”- деган ўй мухлисларни     ўрнидан туришига халал берди. Бир муддат мухлислар бир-бирига, бир хонандага тикилиб гуллар билан саҳна томон келишди. Концерт хонанда ваъда берганидек, кутилмаган совғаларга бой бўлди. Кўплаб хонандалар билан ижро этилган дуэтлар, расқлар, мухлисларга бўлган муносабат, такрорланмас имидж, саҳна  декорацияси ҳаммаси томошабинларни ҳайратлантирди. Улар вақт бир зумда ўтиб кетганини сезмай қолишди. Хонанданинг дийдорига тўйишмади. Яна  соғинадиган бўлишди. Мана шундай ҳурмат ва эҳтиром хонанданинг ижоди, концерти қай даражада мухлисларга ёққанидан дарак беради. Концертнинг қолган кунлари ҳам мана шундан аъло даражада ўтишини илаб қоламиз. Бизни кузатишда давом этинг ва янгиликларни кузатиб боринг.

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

Бетакрор Шаҳзоданинг кутилмаган туҳфаларга бой концерт дастури ҳақида батафсил

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol