Лола ҳамда Dj Piligrim “Cinaras”
Хабарингиз бор 27 сентябрь куни эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари латофатли Лола ҳамда Dj Piligrim “Cinaras” ресторанига барча муҳлисларни жамлашди. Тадбирда икки юлдуз ўз репертуаридан ўрин олган бир нечта хит бўлган қўшиқларини куйлаб тингловчиларни хушнуд айлашди.
Оқшом палласи бироз совуқ бўлишига қарамай келган меҳмонлар уларни мароқ билан тинглаб рақслар, олқишлар билан қарши олишди. Шу билан бир қаторда томошабинлар ҳали ҳеч қаерда куйланмаган “Фарход ва Ширин” кинофильми учун ёзилган саундтрекни биринчи маротаба тинглашга мушарраф бўлишди.
Шунингдек, яқиндагина қўшиғи ҳамда видеоклипининг премьераси бўлган “Юлдуз” номли дуэт тароналарини ҳам битта саҳнада икки юлдуз илк маротаба жонли тарзда куйлашди. Мухлислар учун бу катта совға бўлди. Қўшиқ яқиндагина яратилганига қарамай кечага ташриф буюрганлар таронага хонандалар билан биргаликда жўр бўлишди.