Юлдуз Турдиевадан тарбиявий қўшиқ тез кунда
Сана: 02.09.2019
2472
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева яна бир янги қўшиқ устида иш бошлаганини маълум қилди. Хонанданинг сўзларига қараганда янги тарона "Уйғот болангни қизим" деб номланади. Мусиқий асарнинг тарбиявий аҳамияти юқори, сўзлари ҳам жуда таъсирли ва насиҳатга бой. Қўшиқнинг сўзи шоир Бобур Бобомурод қаламига мансуб. Бастакор Дилшод Аҳмадшоҳ. Тез кунда ҳавола қилиниши кутилаётган тарона умид қиламизки, барчага манзур келади.