Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова янги туҳфаси билан барчага аъло кайфият улашди. У ёш истеъдод эгаси Малик билан навбатдаги дуэт таронасини тақдим қилди. «Тожики медонет» номли қўшиқ ижодкорларнинг илк ҳамкорликдаги таронаси каби оммалашиши кутилмоқда. Албатта тингланг ва баҳо беринг.