Сарвар ва Комилнинг “Бир муҳаббат қиссаси” номли концертининг биринчи куни тафсилотлари

Сана: 16.02.2017 4269 қайноқ

Сарвар ва Комилнинг “Бир муҳаббат қиссаси” номли концертининг биринчи куни  тафсилотлари

15-февраль куни “Истиқлол” санъат саройида  серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комилнинг “Бир муҳаббат қиссаси” номли концерт дастурининг илк куни бўлиб ўтди. Дастур барча кутган ва кутмаган совғаларга бой бўлди.  Энг асосийси жонли ижродаги концерт барчани ҳайратлантирди.

Мазкур дастур махсус фильмнинг биринчи қисми билан бошланди. Шундан сўнг саҳнада ёш-у қарининг бирдек меҳрини қозонган Беном гуруҳи вакиллари кўриниш беришди ва “Сен йиғлама” қўшиғи билан концерт бошланди. Сокин тарона “Салом” қўшиғи билан давомланди. Уларнинг илк чиқишиёқ томошабинларни тўлқинлантирди.

Сарвар ва Комилнинг “Бир муҳаббат қиссаси” номли концертининг биринчи куни  тафсилотлари

Дастур махсус фильмнинг иккинчи қисми билан давомланди. Берилган 1 дақиқа вақт ичида Сарвар ва Комил либосларини ўзгартиришга улгуришлари керак эди аммо, Сарвар улгурдию Комил эса... “Юрак йиғлар” қўшиғини бошлаб юборишди. Бу қўшиқ “Ҳазон” таронасини билан давомланди. Ҳар икки қўшиқни ҳам ташриф буюрганлар биргаликда ижро этишди.  “Ёғади ёмғир”ни илк оҳанглари бошланганидаёқ мухлислар янада хурсанд бўлиб, ижодкорларни қўллқб-қувватлашда давом этишди. Шундан сўнг фильмнинг учинчи қисми катта экранларга узатилди ва  “Қанийди сени” ва “Дард” композициялари билан дастур давомланди. Мухлислар бирга қўшиқ айтиб асло чарчаш нималиги билишмади. Аксинча янада баландроқ, жўр бўлиб ижро қила бошлашди. “Айт” қўшиғини куйлашни бошлашганидаёқ бутун залдаги томошабинлар бирга, куйлашди. Сарвар ва Комил бу ҳолатни кўриб лол қолишди. Хурсандлигидан ҳаттоки кўзларига ёш келди. Ҳақиқатдан ҳам мухлислар муҳаббати, меҳри уларнинг кўз ёшларини тўхтатиб қололмади. Албатта бу бир неча йиллик тинимсиз меҳнатнинг самараси демакдир. Жонли ижро, мухлислар билан бўлган самимий мулоқот, оддийлик, самимийлик, меҳр-муҳаббат мазкур концерт мужассам эди. Ана шундай юқори кайфият билан фильмнинг тўртинчи қисми катта экранга узатилди. Махсус картина “18 –бекат” қўшиғига уланиб кетди. Дастур бир неча йиллардан6 буён халқимизнинг севимли қўшиғи бўлиб келаётган, йиллар ў0тсада ўз тинглавчиларини йўқотмаган ажойиб дуэт тарона билан давом этди. Шаҳзода ва Беном гуруҳининг “Кечалар” дуэтисиз дастурни тасаввур қилиш қийин эди. Томошабинлар кайфияти янада юқори даражада. Уларнинг қувончи кўзларидан порлаб турарди. “Қизалоқ” таронаси махсус фильмнинг бешинчи қисмига уланди. Концерт “Ортингга қара” композицияси билан давом этди. Шундан сўнг “Сўрама” қўшиғини ижро қилишни бошлашди ва қўшиқни иккинчи бандидан бошлаб ижро қилиб, саҳнага кўриниш берган Лоланинг чиқишини мухлислар кутмаган эди. Бу қўшиқни ҳамма бирга ижро қилди. Шундай бўлса-да томошабинлар улардан яна битта қўшиқ куйлаб беришларини сўрашди. Улар рози бўлишди ва биргаликда Лоланинг репертуаридан бўлган “Билмайсан” қўшиғини жонли ижрода куйлашди. Кайфиятлар аъло даражада. “Сенсиз” қўшиғи ижро қилинди ва  картинанинг олтинчи қисмига навбат берилди. Ўта қизиқарли, романтик фильм – “Бир муҳаббат қиссаси”. Ноодатий ёндашув томошабинларга маъқул келди. “Балки тун”, “Эркалай”, “Бедорингман” қўшиқлари кетма-кет ижро этилди. Ғар бир қўшиқни олқишлар билан кутиб олган мухлисларнинг қарсак чалган қўллари ҳам, қўшиқ куйлаган овозлари ҳам чарчамади. Аксинча ҳар бир тарона уларга қандайдир куч бераётгандек, вақт ўтган сайин янада завққа тўлиб боришди. Ян6а фильм. Қизиқарли давомийликдан сўнг “Телбаман” қўшиғи, ана ундан сўнг картинанинг 8-9 қисми экранга узатилди. Фильмнинг сўнгги қисмлари яъна якуни концертнинг якуний қўшиғи “Сени севаман” билан уланиб кетди. Концертдан завқланган мухлислар эса бир олам таассуротлар билан ўз манзилларига йўл олишди.

Дастур бугун ҳам давом этади. Барчага яхши кайфият тилаб қоламиз.

Сарвар ва Комилнинг “Бир муҳаббат қиссаси” номли концертининг биринчи куни  тафсилотлари

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol