Хушовоз хонанда Сардор Мамадалиев шу кунларда қизғин ижод билан банд. У яқин кунларда навбатдаги таронасини тақдим қилди. Янги тарона «Ижарада яшайман, турар жойим қасрдир» мисралари билан бошланади. Қўшиқдан парча тақдим этган хонанда, мухлисларининг ушбу мавзу борасидаги фикрлари билан қизиқди. Тарона кўпчиликни эътиборини тортди, кузатувчилар премьерани кутишмоқда. Биз ҳам хонандага омад тилаймиз ва премьерани кутиб қоламиз.