Ёқуббек Қудратовдан “Капалаклар” премьера

Сана: 19.09.2014 3324 қайноқ

“Ўзбегим таронаси” радиосининг навбатдаги премьера дастурида Ёқуббек Қудратовнинг “Капалаклар” таронаси илк бор жаранг сочди. Ёш бўлишига қарамай тинимсиз ижод қилаётган ва ўз мухлислари аудиториясига эга бўлган бу хонанда янги қўшиғи учун муносиб шеър танлаганини айтиб ўтишимиз лозим.

Ўзбек халқининг севимли шоири Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб шеър учун Равшан Хакимов сокин тарона яратган. Аҳмад Ҳожиматов эса мазкур қўшиққа сайқал берган. “Капалаклар” қўшиғи эфирга узатилгач, радиотингловчилар томонидан қўшиғироқлар кети узилмади. Энг қизиғи, фақатгина ёшлар эмас, балки ёши катта тингловчилар ҳам ўз фикр- мулоҳазаларини билдириб қўнғироқ қилишгани қувонарли ҳолдир. Жонли эфирда Турсуной Алимова билан боғланган тингловчилардан бири Ёқуббек Қудратовнинг ижодига бефарқ эмаслиги ва навбатдаги қўшиғи учун Муҳаммад Юсуф ижодига мурожаат этиб адашмагани, чунки марҳум шоирнинг шеърлари асосида яратилган ҳар бир тарона халқнинг юрагидан жой олишини айтиб, хонандага омадлар тилади.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol