Майсарадан кутилмаган видеопремера “Шаршара”

Сана: 30.08.2015 2983

Майсарадан кутилмаган видеопремера “Шаршара”

Ўзбек эстрада оламига кириб келиб, ўз ўрнига эга бўлиш ва мухлислар қалбидан жой эгаллаш мақсадида тинмай ижод қилаётган хонандалар талайгина. Улар орасида яна бир ижодкор - Майсара ўз ижодий фаолиятини бошлади. Кўпчиликка собиқ Жоним гуруҳидаги фаолияти билан таниш бўлган бу хонанда ўзининг “Шаршара” деб номланган қўшиғи билан ижодга қайтди.

Майсарадан кутилмаган видеопремера “Шаршара” Майсарадан кутилмаган видеопремера “Шаршара”

Элдор Қаюмов сўзи ва аранжировкаси, Ботир Алиев мусиқаси билан яратилган бу қўшиққа видеоклип ҳам суратга олинди. Ушбу видеоклип ёш ва истеъдодли клипмейкер Исраил Исмаилов  томонидан трек жанрида тасвирга олинган. Ҳозирда монтаж ишлари якунланди ва видео асар мухлислар ҳукмига ҳавола этилмоқда. Ўйлаймизки видеомаҳсулот халқимизга манзур келади ва мухлислар қалбидан жой эгаллайди.  Айни дамда сиз мазкур клипни сайтимиз орқали томоша қилиш имкониятига эгасиз. Марҳамат кўринг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг. Биз эса Майсаранинг ижодий фаолиятига омад тилаб янги тарона ва видеоклипларни кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol