Моҳим илк альбомини тақдим этади
Ёш ва истеъдодли хонанда Моҳим учун бугун ўзгача кун... Сабаби Моҳим ижодий зинапоянинг илк поғонасини забт этмоқда.
Эстрада оламига яқиндагина кириб келганига қарамасдан Моҳим шу вақтгача бир неча қўшиқлар ва клиплар тақдим этиб, мухлислар орттиришга эришди.
Бундан ташқари, юртиимизда ўтказилаётган турли мусиқий танловларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, жонли ижродаги қўшиқлари билан юқори ўринларни эгаллаётгани хонанданинг ютуғидир.
Бугун эса Моҳим ўзининг илк аудиоальбоми тайёр бўлганлигини маълум қилди. Эндигина 18 ёшни қаршилаган ёш истеъдод соҳибасининг мусиқий тўплами “Хаёл” дея номланади.
“Tarona Records” компанияси ҳамкорлигида тайёрланган альбомдан 18 та тарона жой олган. Бу қўшиқларнинг йўналишлари эса турлича. Миллий жанрдаги тароналарда то замонавий эстрада йўналишида тайёрланган соундлар жой олган.
Моҳимни илк мусиқий тўплам билан муборакбод этган ҳолда, хонандага янада ижодий ютуқлар тилаб қоламиз!