Юлдуз Турдиева Франциядаги мақом кечасида иштирок этди

Сана: 19.09.2022 759 қайноқ

Юлдуз Турдиева Франциядаги мақом кечасида иштирок этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева Франциядаги Париж Филармониясида ўтказилган мақом кечасида иштирок этди. Концерт кўнгилдагидек ўтди. Хонанда унда бир нечта мақом қўшиқлар ва мавригиларни ижро этди. Жонли ижрога, мумтоз наволарга ошно бўлган Париж аҳли яна бир бор Юлдуз Турдиеванинг маҳоратига тан беришди. Концертда созандалар ҳам алоҳида олқишга сазовор бўлишди. Мақом кечасига нафақат Франция аҳли, балки бошқа давлатлардан тингловчилар, қолаверса юртдошларимиз ҳам концерт меҳмони бўлишди. Ҳамюртини қўллаб-қувватлаган юртдошларимиздан хонанда жудаям миннатдор бўлди.
«Алҳамдулиллаҳ дуоларингиз сабаб ҳаётимда яна қувончли ва унутилмас концерт бўлди. Францияда яна бир бор гувоҳи бўлдимки, бутун зал Мақом ва Мавригиларимизни олқишлаб, мароқ билан эшитишди. Борингизга шукур Азизларим» деди Юлдуз Турдиева концертдан кейин кўзида ёш билан. Хонандани биз ҳам файзли концерт дастури билан табриклаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol