Бетакрор Шаҳзоданинг қўшиғини Синан Акчил ижро этди

Сана: 12.11.2016 8595 қайноқ

Бетакрор Шаҳзоданинг қўшиғини Синан Акчил ижро этди

Эстрадамизнинг бетакрор хонандаси Шаҳзода маълумки, бир нечта мамлакатларда шуҳрат қозонган ва таниқли хонандалар билан қатор дуэт тароналар ижро этиб, дунёнинг турли нуқталарида истиқомат қиладиган  инсонлар қалбини забт этган. Улардан бири турк хонандаси Синан Акчил бўлиб, бу икки ижодкор 2015 йилнинг сўнгида “Hirka” номли дуэт таронасини тақдим этган эди. Бу қўшиқ нафақат ҳар икки давлатда яшайдиган мухлисларни, балки, ўзга юртлардаги санъат ихлосмандларини бефарқ қолдирмади.

Бетакрор Шаҳзоданинг қўшиғини Синан Акчил ижро этди

Синан Акчил бир неча йиллардан буён Шаҳзоданинг ижодини катта қизиқиш билан кузатиб келади. Шаҳзоданинг қўшиқларидан илҳомланган Синан Акчил, унинг репертуаридан бўлган бир қўшиқни ўз тилида ижро этиш ниятида эканини ошкор қилди. Шаҳзода билан боғланиб, унга бу таклифни киритди. Шаҳзода бу таклифни рад этмай, аксинча қўллаб-қувватлаган ҳолда қабул қилди.  Унинг рухсати билан Синан Акчил “Айриламиз” таронасини турк тилида куйлади. “Başka Şansın Yok” номли бу композиция бугун клипи билан намойиш этилди.

Барчага маълумки, Шаҳзоданинг бир нечта қўшиқларини Қозоғистон, Қирғизистон, Кавказ орти мамлакатлари ва бошқа давлат хонандалари ўз тилида ижро этиб келишмоқда. Сўнгги йилларда, бу ҳолат кўпроқ Озарбайжоннинг таниқли хонандалари орасида кузатилмоқда. Улар Шаҳзоданинг ижодига катта қизиқиш билдириб, бир нечта қўшиқларини ўз тилида куйлашди. Шулар қаторида “Chicco” қўшиғини Reksane “Sensiz Catlar Ureyim” номи билан, “Шунчаки” қўшиғини Orxan Deniz  “Men Axi Sensiz” номи билан куйлаган қўшиқларини келтириб ўтишимиз мумкин.

Бетакрор Шаҳзоданинг қўшиғини Синан Акчил ижро этди

Синан Акчил “Айриламиз” қўшиғини ўз тилида ижро қилганидан сўнг, мухлисларнинг таронага бўлган эътибори янада ортди. Билдирилаётган илиқ фикрлардан хонанданинг боши кўкка етмоқда. Мухлислар муҳаббатини қозонаётган бу тарона учун Синан Акчил Шаҳзодага ўз миннатдорчилигини изҳор қилди. Бу ютуқ нафақат Шаҳзоданики, балки қўшиқ муаллифлари Сарвар ва Комил учун  ҳам катта мувофаққият демакдир. 

Биз учун бу ҳолат албатта қувонарли. Сабаби, ўзбек санъати дунё кезмоқда. Ўзбек санъатига ҳавас билан қарашмоқда. Қўшиқларимиз ўзга юртларда хит бўлгани сабаб, улар ўз тилларида ҳам куйлашмоқда.

Сайтимизнинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлинг!

https://telegram.me/popcornuztv

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol