Умидахон мухлислари талабини ерда қолдирмади
Сана: 05.09.2022
1267
қайноқ
Шўх-шаддод хонанда Умидахон шу кунларда қизғин ижод билан банд. У бир нечта лойиҳалар устида ишламоқда. Куни кеча у овоз ёзиш студиясидан кўриниш берди. Умидахон мухлисларининг талаб ва истакларига биноан шўх тарона ёзмоқда. Фурқат Бобожонов билан ҳамкорликда ишланаётган мазкур мусиқий асар халқимизга манзур келишига катта умид боғланган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Сокин қўшиқ кутаётганлар учун ҳам хонанданинг тез кунда янгилиги бор. Албатта кутинг ва кузатиб боринг. Биз эса хонандага омад тилаймиз.