Жаҳонгир Позилжонов “Ўзбегим таронаси” радиосининг қадрли меҳмони

Сана: 24.01.2014 6064 қайноқ

24 январь куни “Ўзбегим таронаси” радиосининг “Премьера” лойиҳасида таниқли ижодкор Жаҳонгир Позилжоновнинг янги “Тўйлар муборак”  номли қўшиғи илк бор тингловчиларга тақдим этилди. 

Шахсан хонанданинг ўзи  радиога ташриф буюриб, янги  ижод маҳсулини муҳлисларига йўллади. Қувноқ, шўх тарона  ФМ 101 тўлқинида янграб ўтгач, тингловчилар  эфирга қўнғироқ қилиб, ўзларининг ижобий фикрларини йўлладилар. Қўшиқ ҳаммага мақул келди. Шунингдек, Жаҳонгир Позилжонов мазкур таронага клип суратга олинишини маълум қилди. Клип албатта ўзбек халқининг анъаналарию одатларини акс этади. Хонанда навбатдаги ижоди билан барчага  доимгидек шодлик улашади деган умиддамиз. 

“Ўзбегим таронаси” радиосига ташриф буюрган ижодкор келгуси режалари билан ҳам ўртоқлашди. Унинг сўзларига қараганда яқин кунларда янги қўшиқларни ўз ичига олган янги альбом муҳлисларга туҳфа этилар экан. Мусиқий жовонимиз “Божалар” гуруҳининг  завқ улашувчи қўшиқларига бой бўлишидан ҳурсандмиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol