Туркиянинг Анқара шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси томонидан ташкил этилган байрам тадбири Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева билан

Сана: 09.09.2014 5448

Ватанимизнинг 23 йиллик шодиёнаси юртимизнинг турли вилоятларида, шаҳар ва қишлоқларида байрамона кайфиятда бўлиб ўтди.Мустақиллик байрами нафақат Ўзбекистонда, балки ўзга юртларда ҳам муносиб равишда нишонлангани барчамизни қувонтиради, десак муболаға бўлмайди.

4 сентябрь куни Туркиянинг Анқара шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси томонидан ташкил этилган байрам тадбири юртдошларимиз учун катта байрамга айланди.Анқаранинг энг гўзал масканларидан бири Swissotel меҳмонхонасида бўлиб ўтган тадбирда кўплаб меҳмонлар ва давлат вакиллари, қолаверса бошқа давлат элчихоналаридан меҳмонлар ташриф буюришди.

 

Байрамда Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева ва унинг созандалари-ю, ўзбек раққосалари иштрок этишди. Насиба Абдуллаева тадбирда нафақат ўзбек, балки турк ва озарбайжон тилларида қўшиқлар ижро этди. Байрам тадбирининг ўзига хос ўтишида ўзбек миллий таомларнинг дастурхонга тортилиши ва миллий қўшиқларимиз ўзгача файз киритди. Бу байрам тадбири йиғилган меҳмонларда катта таассурот қолдирди.        

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol