Малика Равшанованинг янги клипи тайёр бўлди
Сана: 30.06.2022
2293
қайноқ
Хонанда Малика Равшанова «Ёр ёр» номли янги қўшиқ ва клип устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Ниҳоят унинг мазкур ижод маҳсули тайёр бўлди ва 1 июль куни халқимиз ҳукмига ҳавола этилади. Премьера арафасида турган ушбу мусиқий асарнинг клипи билан бирга тақдим этилиши Малика Равшанованинг мухлисларига хақиқий совға бўлиши тайин.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Сафаров режиссёрлигида тасвирга туширилган видеоклипда Раъно Зокирова, Толиб Мўминов, Дурдона Қурбонова, Диёрбек Бекжанов бош ролларни ижро қилишган. Қўшиқ муаллифлари эса Рислиғой Ҳотамова, Нодир Заитов, Аҳмад Ҳожиматов. Демак премьерани ўтказиб юборманг.