"Диёр" гуруҳи барчани рақсга чорламоқда

Сана: 26.02.2015 3289 қайноқ

Бугунги кунда кўплаб мухлисларнинг тобора юрагидан чуқур жой эгаллаб келаётган "Диёр" гуруҳи навбатдаги ижод намунаси билан яна дилларни хушнуд этиш ниятида. 

Ёш бўлишларига қарамасдан, шу вақтгача кўплаб ютуқларга эришиб, халқ меҳрини қозонган гуруҳ "Омон ёр" номли қўшиқни бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тақдим этишди. 

"Диёр" гуруҳи барчани рақсга чорламоқда

Айни вақтда Юлдуз ва Али биргаликда самарали меҳнат қилишмокда. "Омон ёр" таронасини тайёрлашда эса улар маҳоратли ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорлик қилишган. Шўх оҳангдаги рақсга чорловчи бу қўшиқ тингловчиларнинг ижобий фикрларига эга бўлди. Бу эса ижодкорларнинг ютуғидир.

"Диёр" гуруҳи барчани рақсга чорламоқда

Бу қўшиқ учун кутилмаган сюжетга эга ва катта меҳнат талаб қилган, кўп сонли иштирокчилар жалб қилинган видеоклип суратга олингани ҳақида хабар бергандик. Клип тақдимотига эса жуда оз фурсат қолди. Гуруҳ фаолиятидаги энг ёрқин, қизиқарли сюжетга эга, қолаверса, қаҳрамонлар сони ҳам катта ҳажмда бўлган бу клип мухлислар учун ҳам кутилмаган туҳфа бўлиши кутилмоқда. Клип премьерасини сайтимиз орқали қарши оласиз! Айни вақтда эса бу қўшиқдан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol