Дилсуз ҳамда Шоҳруҳ Мирзо ижросида янги дуэт “Мана яна”
Аёл ҳонандалар ичида энг ёқимтойи, ўзининг ширали овози, истеъдоди ва албатта маромига етказиб куйланган қўшиқлари билан эл назарига тушган Дилсўз яна ижодга шўнғиган. Кеча туни билан “Мана яна” деб номланган янги дуэт қўшиғига видеоклип ҳам олдиришга улгурган хонанданинг режалари кўп албатта.
Ёш ва умидли хонанда Шоҳрух Мирзо билан куйланган дуэтини шеър муаллифи Элдор Қаюмов, аранжировка эса Жасур Бадалбоевники. Клипмейкер Дилмурод Агзамов, оператор Жахонгир Иброҳимов томонидан видеоклип суратга олинди. Яна бир нарсани айтиб ўтиш жоиз. Сиз бу клипда Дилсузни умуман бошқача кўринишда ва янги имиджда кўрасиз десак янглишмаган бўламиз.
Дизайнер Хилола Шер томонидан танланган либослар ҳонандани яна бир бошқа қиррасини очиб бергандек гуё. Яқин кунларда Дилсуз ҳамда Шоҳруҳ Мирзо ижросидаги “Мана яна” деб номланган дуэтни ва унга ишланган видеоклипни биринчилардан бўлиб Ўзбегим таронаси радиосида ҳамда сайтимиз орқали премьера қиламиз. Кузатиб боринг. Ҳозирча эса фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.