Муниса Ризаева нима учун ҳали ҳамон турмушга чиқмаганини очиқлади

Сана: 06.02.2022 1656 қайноқ

Муниса Ризаева нима учун ҳали ҳамон турмушга чиқмаганини очиқлади

Хонанда Муниса Ризаева энг кўп бериладиган “Нима учун, ҳали ҳамон турмушга чиқмагансиз” деган саволни жавоблади. “Афсуски кўпчилик турмушга мажбурдек қарашади. 

Турмушга чиқишнинг вакти ва ёши бўлмайди. Мен  вақти келгани учунгина турмуш қуришни хоҳламайман. Мени севадиган, қадрлайдиган, асрайдиган, ҳаётимнинг охиригача унинг ягона севгиси бўладиган инсонни ёнимда кўришни истайман. Шунчаки, керак бўлгани учун турмушга чиқиш, йўқ ва ҳеч қачон!”-деди хонанда бу мавзудаги фикрларини бўлишар экан. Хонанда шу билан бирга биринчи ва охирги марта турмушга чиқишни, бахтли ва азиз бўлишни хохлашини, агар шундай инсонни учратса унга бутун умрини ва ўзини бағишлашга тайёрлигини айтиб ўтди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol