Алишер Тайр “Онагинам” премьера таронанинг яратилишига сабаб бўлган воқеа

Сана: 28.01.2015 3034

Истеъдодли ижодкор, бир неча таниқли хонандаларнинг хит тароналари муаллифи бўлмиш Алишер Тайр яқиндагина ўз ижросидаги илк қўшиғини мухлисларига тақдим этганди. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида унинг навбатдаги янги ижод маҳсули премьераси бўлиб ўтди. “Онагинам” номли янги қўшиқнинг матн ва мусиқаси муаллифи табиийки, Алишер Тайирнинг ўзи.

Мазкур таронанинг яратилишига сабаб бўлган воқеа ижодкорга қаттиқ таъсир этган, яъни хонанданинг яқин дўсти онасидан айрилган ва у билан бирга бу йўқотишни бошидан кечирган ижодкор мазкур қўшиқни ёзади.

Алишер Тайр “Онагинам” премьера таронанинг яратилишига сабаб бўлган воқеа

Аммо, уни куйлашдан олдин, дўсти билан маслаҳатлашади. Янги таронани тинглаган ижодкорнинг дўсти, бу дардни бирга бўлишган хонандадан миннатдор бўлиб ҳатто, ана шу тарона учун видеоклип суратга олинса, бош ролни ўзи ижро этиши мумкинлигини билдиради. Хонанданинг айтишича, тез кунда видеоклип тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилади. Янги клип премьерасини биринчилардан бўлиб бизнинг сайтимизда томоша қилишингиз мумкин бўлади. Ўтказиб юборманг.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol