Зоирбекдан байрамона туҳфалар

Сана: 28.07.2014 3858 қайноқ

Эстрадамизга энди кириб келаётган бўлса-да, шу вақтга қадар кўплаб мухлислар қалбидан жой ола билган Зоирбек янги қўшиқ ва клип тақдим этди.

“Ўзбегим Таронаси”радиосининг 14 йиллик туғилган кунига байрамона туҳфа сифатида тақдим этилган “Ҳабибим” номли қўшиқ айнан ФМ 101.00 тўлқини орқали премьера қилинди. Унга ишланган видеоклипни эса сайтимиз орқали қарши оласиз. 

Зоирбекдан байрамона туҳфалар

Қўшиқнинг премьераси учун шахсан Зоирбекнинг ўзи радиога ташриф буюрди. Мухлислар билан бевосита мулоқотда бўлиш имкониятига эга бўлган Зоирбек шу куни жонли равишда радио ходимларини ҳам байрам билан қутлашга муваффақ бўлди. 

Зоирбекдан байрамона туҳфалар

Тарона янграгач, тингловчилар томонидан йўлланган илиқ фикрлар Зоирбекнинг ҳаяжонини босиб, янада ижодий илҳом бағишлади. Хонанда бундан кейин ҳам мухлисларга маъқул келадиган қўшиқлар яратишга ваъда берди. 

Зоирбекдан байрамона туҳфалар

“Ҳабибим” таронасига ишланган клип эса Рауф Набиев томонидан тасвирга олинган. Бироз фантастик жанри ҳам қўлланилган видео мухлисларга ҳам завқ бағишлаши шубҳасиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol