Шоира Отабекова ҳамда Ягонадан кутилмаган совға

Сана: 28.12.2021 1128 қайноқ

Шоира Отабекова ҳамда Ягонадан кутилмаган совға

Хонанда Шоира Отабекова яқиндагина янги дуэт тарона устида иш олиб бораётгани ҳақида маълум қилган эди. Сўнгги дақиқаларгача ошкор қилинмаган дуэтдоши  ниҳоят клип жараёнидка маълум бўлди. Шоира Отабекованинг навбатдаги дуэтдоши хонанда Ягона. Улар биргаликда “Юрак” деб номланган қўшиқ куйлашди. 

Мусиқий асар учун видеоклип ҳам суратга олинди. Нусрат Абдурасулхон режиссёрлигида тасвирга туширилган клип яқин орада томошабинларга ҳавола қилинади. Шунингдек, унда хонандалар бир нечта образларда кўриниш беришади.  Ҳар икки хонандага ҳам омад тилаймиз ва ўйлаймизки, дуэт барчага бирдек манзур келади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol