Нилуфар Усмонова инстаграм ижтимоий тармоғида ҳақиқийлик белгисига эга бўлди
Сана: 29.03.2017
6488
Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, халқимизнинг эркатой хонандаси Нилуфар Усмонова ҳамкасблари ичида биринчи бўлиб инстаграмнинг ҳақиқийлик белгисига эга бўлди.
Хонандага бугун инстаграм ижтимоий тармоғи ўзининг “текширилганлик” белгисини ҳадя этди. Айни дамда фарзандлари тарбияси ва ўзининг ижодий ишларини баравар олиб бораётган хонанда Нилуфар Усмоновани табриклаймиз.
Маълумки, мазкур белги инстаграм тармоғидан фойдаланувчи санъат, кино, мода, спорт ва бошқа соҳаларда фаолият олиб борадиган машхурларга тақдим этилади.
Сайтимизнинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!