“Арсенал” ... бироз танаффус қилди аммо яна ижодни бошлади.

Сана: 13.09.2014 3432 қайноқ

“Арсенал” гуруҳи ташкил этилганига уч йил бўлган бўлса-да, орада негадир ижодий чекиниш кузатилаётганди. “Сенсиз”, “Унутма”, “Умрим ўтар” каби қўшиқлари билан ўз мухлисларига эга бўлган бу гуруҳ бугунги кунда яна ижодини давом эттиришни бошлади.

Гуруҳнинг янги қўшиғи “Ўзбегим таронаси” радиосида премьера этилиши бунинг яққол далили бўлади, десак  хато қилмаймиз. бу қўшиқнинг ғояси ҳамда сўзлари ҳам Элдор Қаюмовга тегишли. Аранжировкани эса моҳирона тарзда Ботир Алиев бажарган.

Радиотингловчилар томонидан катта қизиқишлар билан кутиб олинган бу қўшиқ барчага бирдек манзур бўлганини улар томонидан билдирган ижобий фикрларидан билиш мумкин эди. 

Қўшиқга олинган клипга келадиган бўлсак, видеоклип гурухнинг ўзига хослигидан дарак беради, уни бошқа клиплардан ажралиб турадиган жиҳати эса декорация, актёрлар ва замонавийлиги бўлса керак. Тарона учун клип яратишга келганда аввалига режиссёр Дилмурод Турдибоев чет элда клип суратга олиш таклифини билдирган, аммо гуруҳ солисти Дилмурод Қурбоновнинг ғоялари тамоман бошқача бўлган. Режиссёрга билдирилган таклиф асосида клип суратга олинди ва бугун уни биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали томоша қиласиз.     

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol