Бир неча йиллик танаффусдан сўнг ижодга қайтган Шоҳсанамдан янги қўшиқ ва клип
Шоҳсанам бундан бир неча йиллар аввал самарали ижод қилиб, анча мухлислар қалбидан жой олганди. Бугунги кунда яна санъат оламига қайтган хонанда тиним билмай ижод қилишдан тўхтамаяпди.
Ўзининг истеъдоди ила халққа манзур келувчи қўшиқлар яратган Шоҳсанам яқинда "Шаҳзодам" номли рақсбоп йўналишда тарона ёзганди. Бугун ана шу қўшиқ "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали тақдим этилди.
Шоҳсанам бу қўшиқни ёзишда бир қатор маҳоратли ижодкорлар билан ишлади. Хусусан, таронанинг сўзи Анвар Мирзога тегишли, мусиқа ва аранжировка муаллифи эса Акром Ибодуллаев.
Шоҳсанамни анча йиллардан буён соғинган мухлислари бисёр эканлигини премьерадан сўнг улар томонидан билдирилган фикрлардан билиш қийин бўлмади. Унинг асл мухлислари бундан буён хонанда томонидан кетма-кет янги қўшиқлар кутиб қолишларини айтиб ўтишди.
Шунингдек, бугун сайтимиз орқали мазкур таронага ишланган видеоклипни ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз. Нозим Толипов томонидан тасвирга олинган клипда Шоҳсанам бир неча образларда намоён бўлади. Трек орқали кичик сюжет тасвирланган видеода турли образлар яратишда стилист Лидия Андрэнинг хизмати катта бўлган. Клипни сайтимиз орқали томоша қилиб, баҳо беринг!