Севинч Мўминовадан кетма кет янги қўшиқлар премьераси
Сана: 31.05.2021
1634
Барчанинг севимли хонандаси Севинч Мўминова ҳам ҳамкасблари сингари мухлисларини хурсанд қилиш пайида. У бир нечта янги қўшиқлар тайёрлаб, уларни мухлисларига кетма кет тақдим этмоқда. Бир неча кун олдин хонанда “Ваъда берма” номли таронасини премьера қилган бўлса, куни кеча “Ошиқам” деб номланган мусиқий асарини халқимизга армуғон этди. Икки таронани ҳам Севинч Мўминова Шаҳбоз Носиржонов билан ҳамкорликда ёзган. Ҳар икки қўшиқ ҳам тингловчиларга манзур келади деб умид қиламиз.