Ўзбекистонлик киноижодкорлар Туркиядаги кинофестивалда иштирок этади
Сана: 04.11.2021
1799
8-11 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Korkut ata turk dunyasi film festivali" бўлиб ўтади. Фестивалда Ўзбекистондан Саида Раметова, Гавҳар Зокирова, Тоҳир Саидов, Райҳон Уласенова, Дилноза Кубаева ва бошқа ижодкорлар иштирок этади. Фестиваль дастурига кўра Ўзбекистонлик киноижодкорлар билан "Ўзбек кино кунлари" ижодий кечаси ташкил этилади. Шунингдек, Туркия кинотеатрларида "Халқ жасорати" , "Илҳақ", "Тутқунлик” каби фильмларнинг премьераси ўтказилади.