Амира Алибекова имиджини ўзгартирди
Шу кунларда шоу-бизнесда кўплаб санъатсевар кишилар дилидан жой олган Амира Алибекова мухлислари учун янги туҳфа тайёрламоқда.
Яқиндагина тақдим этилган “Икки соҳиллар” қўшиғи учун видеоклип суратга олинди. “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали илк марта жаранг сочган мазкур қўшиқ мухлислар томонидан илиқ қабул қилиниб, бугунги кунда кўплаб талабларга сабаб бўлаётганини алоҳида айтишимиз зарур.
Амира Алибекова мухлислари яхши билишадики, уларнинг севимли ижодкорлари доимо қизиқарли сюжетга эга клиплар тақдим этган. Бу сафар бу анъанага бироз ўзгартириш киритган ҳолда трек йўналишида видео тақдим этишга қарор қилди.
Амира Алибекова янги видео тайёрлашда Тимур Примқулов билан ҳамкорлик қилди. Стилист Лидия Андрэ Амира Алибекова имиджига бироз ўзгартириш киритди. Бунинг натижасини эса тез кунларда билиб олишимиз мумкин.
Шарқона миллий услубни замонавий услуб билан уйғунлаштирган ҳолда суратга олинган клип сентябрь ойининг ўрталарида сайтимиз орқали тақдим этилади.