АМИРА Алибековадан узоқ кутилган шўх тарона премьераси

Сана: 29.05.2014 6271 қайноқ

Ўзининг овози ва хусни билан мухлислар эътиборига сазовор бўлган Амира Алибекова навбатдаги янги таронани тақдим этди. 

“Қани-қани” дея номланган қўшиқ Амира Алибекова мухлислари учун узоқ кутилган шўх тарона бўлди деса адашмаган бўламиз. “Ўзбегим Таронаси” радиосида илк марта жаранг сочган тарона тингловчиларнинг фикрига кўра, жуда аъло баҳога лойиқ. Амира Алибековадан улар кейинчалик ҳам шўх тароналар кутишларини маълум қилишди. 

“Қани-қани” қўшиғининг матни Нодир Азимов қаламига мансуб. Мусиқа ва аранжировка муаллифи эса Жасур Абдураҳмонов. 

Ҳақиқаттан ҳам тарона шўх оҳангга эгалиги билан рақсга чорлайди. Бу қўшиқ сизнинг ҳам мусиқий тўпламингиздан жой олиши аниқ. Ёз мавсумига хос жўшқин кайфиятдаги таронани тингласангиз, бунга ўзингиз амин бўласиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol