Юлдуз Турдиева мумтоз йўналишда қўшиқ куйлади
Сана: 14.09.2021
1576
қайноқ
Хушовоз хонанда Юлдуз Турдиева янги “Излайман” номли таронасини тақдим қилди. “Миллий, мумтоз йўналишда қўшиқларга яна қўл уряпман. Шу сабаб бир қатор бастакорлар билан ҳамкорликда иш бошладим. Шу йўналишда янги альбом ёзиш ҳаракатидаман. Бизнинг асл санъатимиз асосини мана шундай мумтоз қўшиқлар ташкил этади. Ёш авлодга миллий меросимизни улашишга қўлимдан келганча ҳаракат қиламан” – деди хонанда янги таронасини тақдим қилар экан. Демак, Завқий ғазали билан ёзилган янги қўшиқни тингланг ва баҳо беринг. Янги альбомни эса кутиб қолинг.