Ўзбекистон Қаҳрамони Муножат Йўлчиева номидаги стипендия таъсис этилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг «2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси ва уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ижроси тўғрисида» 2022 йил 8 ноябрдаги 128-сонли қарорининг 5-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Олий таълим муассасаларида илм-фан соҳасида муваффақиятга эришган машҳур ўзбек аёллари номи билан аталувчи стипендияни жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 22 декабрдаги 422-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида таълим олаётган талабалар учун санъатимизнинг чин маънодаги фидоийси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муножат Йўлчиева номидаги стипендия таъсис этилди.
Қайд этилишича, мазкур стипендия Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг 2-курсни тугатган бакалавриат ҳамда 1-курсни тугатган магистратура талабаларига берилиши кўзда тутилган бўлиб, номзод танлов асосида сараланади.