Гулсанам Мамазоитова Хоразмдаги мусиқа мактабларида ўтказилган маҳорат дарсларида иштирок этди

Сана: 24.01.2019 2379

Гулсанам Мамазоитова Хоразмдаги мусиқа мактабларида  ўтказилган маҳорат дарсларида иштирок этди

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова Хоразм вилоятидаги бир нечта мусиқа ва санъат мактабларида ўтказилган маҳорат дарсларида қатнашди. Мактабларда таҳсил олаётган ўқувчилар билан қизғин ижодий давра суҳбатлари ўтказилди. "Хоразм замини азал азалдан бизга ўзининг бой тарихи, санъати ва маданияти билан маълуму машхур. Асрлар оша яшаб келаётган Хоразм мақомлари, суворалари ҳозирга қадар забардаст хофизу хонандалари томонидан ижро этилмоқда. Мусиқа ва санъат мактабларида ўтказилаётган учрашувлар ҳам бунга мисол" дейди хонанда Гулсанам Мамазоитова.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин элимиз суйган санъат вакиллари Қорақалпоғистон Республикасидаги мусиқа ва санъат мактабларида бўлишди. Ушбу масканда Ўзбекистон халқ артистлари Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов, “Ниҳол” мукофотининг совриндори Феруза Жуманиёзовалар “маҳорат дарс”лари ўтказишди. Сўнгра, Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолаган Мўйноқни ривожлантириш дастури асосида меҳнат қилаётган ҳашарчилар учун ўз концерт дастурларини тақдим этишди.
Эътиборли жиҳати шундаки, “Миллий маданиятни янада ривожлантириш” концепциясида айнан “устоз-шогирд” анъанасини изчил давом эттириш, чекка-чекка ҳудудларда яшаётган ёшлар орасидан санъатга мойил, қизиқувчан, интилувчан истеъдод соҳибларини излаб топиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби масалаларга алоҳида урғу берилган. Айнан, “Халқ артистлари клуби” аъзоларининг фаолиятида ҳам бу ўз тасдиғини топяпти, десак хато бўлмайди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol